1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 мая, 09:54 307 0

Авиакассадан 92 млн сўмни ўмарган ўғри психотроп моддалар таъсирида бўлганини айтмоқда

Гумонланувчи ўз кўрсатмасида ушбу жиноятни галлюцинацияга олиб келувчи таблеткалар таъсирида қилганини айтган.
Авиакассадан 92 млн сўмни ўмарган ўғри психотроп моддалар таъсирида бўлганини айтмоқда
Фото: ИИВ
Андижон шаҳридаги авиакассаларнинг бирида содир этилган ўғрилик галлюцинацияга олиб келувчи таблеткалар таъсирида содир этилган бўлиши мумкин.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг маълум қилишича, жорий йил 2 май куни соат 02:30 ларда номаълум шахс Андижон шаҳри Бобуршоҳ кўчасида жойлашган авиакасса биносига дераза орқали кириб, бинодаги темир сейф ичидан жамиятга тегишли 92 млн 221 минг сўм пулларни ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни автомашина устаси 25 ёшли Х. Одилбек содир этганлиги аниқланиб, ундан 36,6 млн сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х. Одилбекка нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “в” банди (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давомида, Х. Одилбек ўз кўрсатувида галлюцинацияга олиб келувчи таблеткалар таъсири остида ушбу жиноятни содир қилганлигини маълум қилган. Ҳозирда Х. Одилбекнинг қон намуналари олиниб, тегишли экспертизалар тайинланган. Мазкур жиноят иши доирасида барча ҳолатларга ҳуқуқий баҳо берилиши айтилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей