1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
5 мая, 09:58 572 1

Мудофаа вазирлиги Россия билан ҳамкорликдан қўрқишни “асоссиз ва мантиқсиз” деб атади

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган 2025 йилгача ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури кенг муҳокама қилинмоқда. 
Мудофаа вазирлиги Россия билан ҳамкорликдан қўрқишни “асоссиз ва мантиқсиз” деб атади
Фото: mil.ru
Мудофаа вазирлиги жорий йил 27-28 апрель кунлари Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлган Россия Федерацияси мудофаа вазири Сергей Шойгунинг келиши ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган 2025 йилгача ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ҳақидаги хабар ортидан келиб чиққан хавотирларга муносабат билдирди. 

Вазирликка кўра, мамлакатлар ўртасидаги ўзаро стратегик шериклик доирасида Ўзбекистонга Россия қўшинларининг киритилиши ёки Россия томонининг ҳарбий можароларига Ўзбекистоннинг эҳтимолий аралашуви асоссиздир.

Шунингдек, вазирлик ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Россиянинг Ўзбекистонга таъсири кучайиб бораётгани, бунинг ўрнига эса Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги ҳақидаги қарашларга ҳам ўз муносабатини билдириб, Ўзбекистоннинг нафақат Россия давлати билан, балки бошқа давлатлар билан ҳам “тенглик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида қурилган” ташқи сиёсатни амалга оширишини таъкидлайди.

Қайд этилишича, ўтган учрашувда Ўзбекистон ва Россиянинг мудофаа вазирликлари ўртасида кенгайтирилган меъёрий-ҳуқуқий база яратилган ва бу қуролли кучлар фаолиятининг турли йўналишларида ҳамкорликни олиб бориш ва фаоллаштиришга имкон беради.

“Бундай ҳамкорликнинг асосини 2004 йил 16 июлдаги Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик тўғрисидаги Битим ва 2005 йил 14 ноябрдаги Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги битим ташкил этади”, – дейилади вазирлик муносабатида.
Комментарии
  • rustam rustam
    rustam rustam 5 мая, 14:16

    Вазирлик тушунарли қилиб изоҳ берган бўлса ҳам, бир хил "калла хомлар" бўлар бўлмас гапларни тарқатиб юришибти. Улар кимнинг "буйруғини" бажаришмоқда, жуда қизиқ.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей