1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
5 мая, 09:47 561 0

Келаси йилдан пенсия ва нафақаларни тўлаш тизими кескин ўзгартирилади

Қарорга мувофиқ, “Халқ банки”нинг пенсия бўйича “монополия”си тугатиляпти, пенсияларини тайинлашда ортиқча ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинмоқда.
Келаси йилдан пенсия ва нафақаларни тўлаш тизими кескин ўзгартирилади
Фото: UzNews.uz
Президент “Фуқароларга давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш ҳамда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2022 йил 1 январдан пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни тўлаш ҳар уч йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича алоҳида ўтказиладиган тендер асосида танланган тижорат банки ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Бунда тендер асосида танланган тижорат банки ёки бошқа ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ пенсия ва нафақаларни нақд пулда маҳалла фуқаролар йиғинларига, фуқароларнинг яшаш манзилларига етказиб бериш мажбурияти юклатилади.

Марказий банк, тегишли масъул вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда 2022-2024 йилларда ҳудудларда пенсиялар ва нафақаларни тўлаш бўйича тижорат банклари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар ўртасида тендер ўтказиш чораларини кўради. Эслатиб ўтамиз, айни пайтда пенсиялар ва нафақалар тўловини “Халқ банки” амалга оширади.

Танловда иштирок этадиган тижорат банклари ва бошқа ихтисослашган ташкилотлар томонидан пенсия ва нафақаларни маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёки фуқаронинг яшаш манзилига етказиб бериш шартларидан келиб чиқиб, хизмат ҳақи дифференциялашган тартибда пенсия ва нафақалар тўланадиган сумманинг 1 фоизигача миқдорда бўлиши мумкин. Бунда пенсия ва нафақаларни етказиб бериш билан боғлиқ харажатлар Пенсия жамғармаси ва республика бюджети томонидан тўлаб берилади.

Бундан ташқари, 2022 йил 1 июлдан бошлаб давлат пенсияларини тайинлашда фуқаролардан меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинади.

Пенсияга чиқиш пайтида ишламайдиган фуқароларга ўзларининг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларни Бандликка кўмаклашиш марказларига мурожаат қилиш орқали “Ягона меҳнат миллий тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритиш хизмати жорий этилади.

Давлат пенсияларини тайинлаш ЯММТ ИДАКга киритилган электрон маълумотлар асосида амалга оширилади. Бунда меҳнат стажи, иш ҳақи, олий таълим муассасаларидаги ўқиш ҳамда ҳарбий хизмат даври тўғрисидаги ҳужжатлар Пенсия жамғармаси томонидан ЯММТ ИДАКдан фойдаланган ҳолда электрон маълумотлар алмашинуви асосида олинади.

Шунингдек, давлат пенсияларини тайинлаш учун фуқаролардан фақат паспорт ёки идентификация ID-картаси талаб этилади.

Қолаверса, 2022 йил 1 июлгача қариялар ва кекса ёшдагилар, имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган Пенсия жамғармасининг мавжуд бинолари негизида “Намунали Пенсия жамғармаси бўлими” ташкил этилади.
2024 йилгача эса босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари бинолари минимал талабларга мослаштирилади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей