1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10616.02 1 EUR = 12870.86 1 RUB = 147.76
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
4 мая, 11:16 482 0

11,2 млрд сўм қийматидаги пулларни Қозоғистонга олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди — видео

Ўтказилган тезкор тадбирда уларга хорижий валюталарни берган шахс ҳам ушланиб, жиноий иш қўзғатилди.
11,2 млрд сўм қийматидаги пулларни Қозоғистонга олиб чиқмоқчи бўлган поезд машинистлари ушланди — видео
Фото: Видеодан кадр
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли “Ўзбекистон” локомотив депосининг икки нафар машинисти йирик миқдордаги пулларни ноқонуний четга олиб чиқаётганида ушланди. 

“Чуқурсой – Сариагач” йўналишида ўзлари бошқариб кетаётган юк поездида 971 050 АҚШ доллари, 47 720 евро, 3 424 500 Россия рубли — умумий қиймати 11,2 млрд сўм бўлган пулларни яширин ҳолда Қозоғистонга олиб чиқмоқчи бўлган.

Мазкур электровоз “Келес” темир йўл бекатига олиб келиниб, қайта текширилганида машинист ўриндиғи тагидан қўшимча 1050 АҚШ доллари топилган.  

Суриштирувда аниқланишича, уларга ушбу пулларни Зангиота туманида ёшовчи фуқаро берган. Тезкор тадбирда у ҳам қўлга олинди. Машинистлар пулларни Қозоғистонга ўтказиб бериш учун $300 олишган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей