1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10567.60 1 EUR = 12593.41 1 RUB = 146.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
3 мая, 13:59 4526 0

Коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳар йили ўтказилиши мумкин – ССВ

Таъкидланишича, инфекция тарқалишини тўлиқ жиловлаш учун аҳолининг 70-80 фоизи эмланиши керак. 
Коронавирусга қарши эмлаш жараёни ҳар йили ўтказилиши мумкин – ССВ
Фото: ССВ / Иллюстрация
Коронавирусга қарши эмлаш ҳам худди грипп вирусига қарши эмлаш каби ҳар йили ўтказилиши мумкин.  Бу ҳақда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси, тиббиёт фанлари доктори Севара Убайдуллаева маълум қилди.

Севара Убайдуллаеванинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси тарқалишини жиловлашни назорат қилиш учун аҳолининг 70-80 фоизини вакцинация қилиш талаб этилади. 

Бироқ Ўзбекистонда ҳозирча болалар ва ҳомиладор аёлларга вакцина қилинмаяпти. Айни пайтда дунё олимлари болалар ва ҳомиладор аёллар учун махсус вакцина ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда. Шу боис, вакцинация жараёни кейинги йилларда ҳам давом эттирилиши мумкин.

–  Бунда яна бир жиҳатга тўхталиб ўтиш лозим. Вакцинадан кейин ҳосил бўладиган иммунитет қанча муддатга сақланишини ҳали дунё олимлари тўлиқ аниқлагани йўқ. 

Агарда бу ҳолатда инфекцияга қарши антитаначалар узоқ муддат сақланмаса, ушбу вакцина билан ҳам худди грипп вирусига қарши эмланганимиз каби ҳар йили эмланиш талаб этилиши мумкин, – дейди Севара Убайдуллаева.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей