1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
3 мая, 11:51 1028 0

Жорий йил 1-чорагида энг кўп бюджет маблағларини "ухлатган" соҳалар маълум бўлди

Мазкур рўйхатнинг дастлабки учталигини халқ таълими, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш вазирликлари тизимлари банд қилган.
Жорий йил 1-чорагида энг кўп бюджет маблағларини
Фото: t.me/Department_uz / Иллюстрация
Молия вазирлиги 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларини мақсадсиз ёки ноқонуний сарфлаган вазирликлар рўйхатини эълон қилди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида вазирликлар ва идоралар бўйича қатор қонунбузилиш ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган. 

Жумладан:

–  Халқ таълими вазирлиги тизимида 43,3 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 мартага ошган.     
–  Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 41,2 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, 2020 йил 1-чоракга нисбатан 7,6 мартага ошган.
–  Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 23,3 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 мартага ошган.
–  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимида 22,4 млрд сўм миқдорида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган (2020 йил 1-чоракда 135,4 млн сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган).

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги (3,3 млрд сўм), Жисмоний тарбия ва спорт (3 млрд сўм), Бандлик ва меҳнат муносабатлари (2,7 млрд сўм), Сув хўжалиги (2,5 млрд сўм), Олий ва ўрта махсус таълими (2,2 млрд сўм) вазирликларида молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тизимида 16,1 млрд сўм миқдорида, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасида эса 2,7 млрд сўм миқдорида молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Маълумот учун, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет интизомига риоя этилиши ва бюджет маблағларнинг мақсадли фойдаланиши юзасидан 1 905 та назорат тадбирларида 211,2 млрд сўм миқдорида бюджет интизоми бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомади ва асоссиз харажатлар аниқланиб, шундан 192,3 млрд сўми бюджетга тикланиши таъминланган.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей