1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
3 мая, 11:01 340 0

Алишер Қодиров давлат органларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклигини таъкидламоқда

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган тил масаласидаги йиғилиш акс этган видеолавҳа эълон қилинди.
Алишер Қодиров давлат органларига мурожаат ўзбек тилида бўлиши кераклигини таъкидламоқда
Фото: Видеодан кадр
Uzreport телеканали сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокама қилинаётган парламент Қуйи палатасида “Давлат тили ҳақида”ги қонун лойиҳасининг 12-моддаси муҳокамаси акс этган видеолавҳани эълон қилди.

Унда депутатларнинг мазкур ҳужжат лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқиш жараёнида узоқ баҳсга киришганликларини кўриш мумкин. Натижада лойиҳа қабул қилинмай, муҳокамаси учинчи ўқишга қолдирилган.

“Миллий тикланиш” ДП раҳбари Алишер Қодиров бу масалада партия таклифини ҳимоя қилар экан, жумладан, шундай дейди:

–  Биз Давлат тилининг нуфузини кўтармоқчимиз. Ҳеч кимни камситаётганимиз йўқ. Қонунда ҳам Конституциямизда ҳам мулоқот тили сифатида ҳамма ўз тилини сақлаб қолиши белгилаб қўйилган. Лекин жаҳон ҳамжамиятида қўлланилаётган умумэътироф этилган норма сифатида ўз тилини ҳурмат қилишдан қочмайлик. Дунёда кўп давлатларда ўзининг тилида мурожаат қилишни талаб қилиб қўйган. Чунки тилни сақлаб қолиш бу давлатнинг асосий мавзуси. Давлат тили эса ҳар қандай давлатнинг энг асосий қадрияти ҳисобланади. 

Шунингдек, муҳокамада Қуйи палата депутати Шуҳрат Бафаев ҳам ўз муносабатини билдириб, бундай ўзгаришларга эҳтиёж йўқлигини таъкидлаган.

Мазкур модданинг Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан таклиф қилинаётган таҳририда:

–  Жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва давлат муассасалари, уларнинг мансабдор шахсларига давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланиши;
–  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилиниши назарда тутилган.

12-модданинг “Миллий тикланиш” ДП фракцияси томонидан таклиф этилган таҳририда эса:

–  жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат органлари ва давлат муассасалари, уларнинг мансабдор шахсларига давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланиши;
–  бошқа тилларда мурожаат қилинган тақдирда мурожаат матнининг давлат тилига таржимаси илова қилиниши шартлиги;
–  жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига жавоблар давлат тилида баён қилиниши назарда тутилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей