1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
1 мая, 09:57 821 0

10 гектар ер учун қарийб $2 млн сўраган шахслар ушланди

Фирибгарлар Бўстонлиқдаги ерни туман ҳокимлиги орқали ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган.
10 гектар ер учун қарийб $2 млн сўраган шахслар ушланди
Фото: Тошкент вилояти ИИББ
Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 19 апрель куни фуқаролар С.Х. ва Х.С Ички ишлар вазирлигига ариза билан мурожаат қилади.   

Улар “Муҳаммаджон” исмли шахс, Бўстонлиқ тумани “Навобод” маҳалласида жойлашган 10 гектар ерни 1,9 млн АҚШ долларига туман ҳокимлиги орқали ҳужжатлаштириб бериш шарти билан сотмоқчи эканлигини, ҳозир айтилган пулнинг 50 минг АҚШ доллари беришини талаб қилаётганлигини маълум қилган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

23 апрель куни ўтказилган тезкор тадбирда, 6 киши Тошкент шаҳар Чилонзор туманида ариза муаллифлари С.Х. ва Х.С. дан $50 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей