1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
1 мая, 09:31 505 0

Uzbekistan Airways 17 та самолётини сотади

Авиакомпания 1982-2013 йиллар орасида ишлаб чиқарилган Boeing ва Ил самолётлари ва тренажёр мажмуасини сотувга чиқармоқда.
Uzbekistan Airways 17 та самолётини сотади
Фото: flickr.com
Президент имзолаган тегишли қарорга мувофиқ, сотувга чиқариладиган самолётлар орасида бештадан Boeing ва Ил 76 ТД, 7 та Ил 114-100 бор. Шунингдек, Ил 114-100 самолёт тренажёри бор.   

Уларнинг ўрнини қуйидагилар билан тўлдириш кўзда тутилмоқда.

—  Май ойида янги олтинчи Boeing-787 самолёти келтирилади;
—  Октябрь ойида 3 та Boeing-757-200 лизинг берувчига қайтарилади;
—  Жорий йил охиригача 2 та А-321neo LR самолётлари ижарага олинади;
—  2022 йилда эса 3 та А-321neo ижарага олинади. 

Шу билан бирга, юк ташувчи самолётлар сони 4 тага етказилади. 

Бундан ташқари, Uzbekistan Helicopters МЧЖ ҳаво кемалари парки ҳам модернизация қилинади.
Май ойида Ми-8 вертолётлари сотувга қўйилади. 2 та H125 Airbus ва 2 та H130 Airbus вертолётлари сотиб олинади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей