1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
30 апреля, 18:09 645 0

Тошкентда таксичини пичоқ билан қўрқитиб, пулларини олиб қўйган йигитлар ушланди

Тунда босқинчилик қилган 18-20 ёшли йигитларга нисбатан жиноий иш очилган.
Тошкентда таксичини пичоқ билан қўрқитиб, пулларини олиб қўйган йигитлар ушланди
Фото: Тергов департаменти
Тергов департаменти хабарига кўра, 28 апрель куни соат 02:30 ларда 20 ёшли Н. Тоҳир ва 18 ёшли К. Диёр пойтахтнинг Миробод туманида 21 ёшли А. Дониёрнинг бошқарувидаги Matiz’га йўловчи сифатида ўтиришади.

Қибрай тумани Салар шаҳарчасига етиб келганларида, ҳайдовчидан автомашинани тўхтатишни сўраб, уни пичоқ тиқиб ўлдириш билан қўрқитади. Кейин унинг ёнидаги 3 млн сўмни босқинчилик йўли билан олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Кейинроқ, улардан жами 1,4 млн сўм ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Н. Тоҳир ва К. Диёрларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу турдаги жиноятлар учун қонунчиликда 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей