1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10581.03 1 EUR = 12645.39 1 RUB = 145.92
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
30 апреля, 17:21 459 0

Зангиотадаги шифохонадан 101 ёшли отахон коронавирусдан соғайиб чиқди

Беморда сўнгги 4 кунда касаллик белгилари кузатилиб, охирги икки кунда бу белгилар янада кучайиб борган.
Зангиотадаги шифохонадан 101 ёшли отахон коронавирусдан соғайиб чиқди
Фото: ССВ
Жорий йил 20 апрель куни 1920 йилда туғилган Тошкент вилояти Оққўрғон туманида яшовчи уруш ва меҳнат фахрийси, фуқаро Ф.Н. коронавирус билан оғриб, Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига оғир аҳволда олиб келинган.

Маълум қилинишича, беморда сўнгги 4 кун давомида касаллик белгилари – йўтал, тана, айниқса оёқ-қўлларнинг қақшаб оғриши, тана ҳароратини фебрил даражагача ошиши, чарчоқ, ҳолсизлик, нафас олишнинг қийинлашуви, ҳансираш, юрак уришининг тезлашиши, иштаҳасизлик белгилари кузатилиб, сўнгги икки кунда бу белгилар янада кучайиб борган. Беморда ўтказилган ПЗР-тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида ўпканинг сурункали обструктив бронхоэктатик касаллиги, пневмосклероз ҳамда ўнг томонлама зотилжам аниқланган.

Уйда беморнинг аҳволи оғирлашиб боргани сабабли Зангиота 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига мурожаат қилинган. Қабул бўлимида бемор МСКТ текширувидан ўтказилганда, ўпка тўқимасининг зарарланиши билан “икки томонлама вирус этиологияли интерстициал зотилжам” ташхиси қўйилиб, бемордан COVID-19 инфекциясига олинган экспресс-тест унда коронавирус инфекцияси билан зарарланиш борлигини тасдиқлаган. Шундан сўнг беморга зудлик билан даво чораларини кўриш мақсадида бўлимга ётқизилган.

Бўлимда беморнинг ёши улуғлиги инобатга олиниб, тезда биринчи ёрдам кўрсатилган ҳамда белгиланган халқаро стандартлар бўйича текширув ва даво муолажалари бошлаб юборилган. Даво муолажаларини мустаҳкамлаш мақсадида бир қатор тор соҳа мутахассислари – инфекционист, пульмонолог, кардиолог, неврологлар ҳам жалб қилинди.

Шу тариқа тўғри танланган тизимли муолажалари сабаб 101 ёшли бемор отахон коронавирусдан буткул соғайиб, ўз уйига рухсат берилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей