1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10588.01 1 EUR = 12881.37 1 RUB = 146.62
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
30 апреля, 13:01 418 0

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон юзага келган вазиятдан ўз хавотирини билдириб, ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилганди.
Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан қирғиз-тожик чегарасидаги вазиятни муҳокама қилди
Фото: president.uz / Иллюстрация
Бугун, 30 апрель куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентлар Тожикистон – Қирғизистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилган.

Ўзбекистон президенти юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.

Мавжуд барча масалалар дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатлари руҳида, фақат музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниш муҳим экани таъкидланди.

Шунингдек, Тожикистонга бўлажак олий даражадаги ташрифга тайёргарликнинг бориши ҳам кўриб чиқилди. Икки давлат бош вазирлари ўтган ҳафта Хўжанд шаҳрида ўтказган амалий учрашувнинг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган кенг кўламли ҳамкорликнинг янги “ўсиш нуқталари”ни биргаликда аниқлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон юзага келган вазиятни иложи борича тезроқ ҳал қилишда ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей