1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10571.88 1 EUR = 12623.88 1 RUB = 145.58
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
30 апреля, 11:13 1172 0

Миразиз Бозоровга қарши жиноий иш қўзғатилди

Тошкент шаҳар ИИББ шунингдек, унга тан жароҳати етказган шахсни ҳам қидираётганини маълум қилди. Унга ҳужум қилган шахснинг фотороботи тузилган.
Миразиз Бозоровга қарши жиноий иш қўзғатилди
Фото: Instagram
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 1 – 20 апрель кунлари пойтахт ИИББга фуқаролардан 28 та ариза келиб тушган.

Унда Миразиз Бозоров ўз видеочиқишларида ушбу фуқароларни ва уларнинг қариндошларини ҳақорат қилгани, террорчи ташкилотлар билан ҳамкорликда айблаб тухмат қилгани, миллий анъаналарни оёқости қилиб, аёлларнинг шаънига путур етказаётгани ҳамда миллатлараро низо уйғотаётгани сабабли унга нисбатан қонуний чора кўриш талаб қилинган. 

Шунингдек, Миробод тумани 110-мактаб ўқитувчиларидан жамоавий ариза келиб тушган.

Мактаб ўқитувчилари касбий ва шахсий сифатлари ҳақида ҳақоратли маълумотлар тарқатилганлиги, уларнинг обрўси топталганлиги учун Миразиз Бозоровга нисбатан қонуний чора кўришни сўрашган.

Мазкур аризалар бўйича терговга қадар текширув ўтказилиб, тегишли комплексли экспертиза тайинланди.

Унга кўра, Миразиз Бозоровнинг хатти-ҳаракатларида Ўзбекистон Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “г” бандида (“Ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш, яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш”) назарда тутилган жиноят аломатлари борлиги аниқланиб жиноят иши қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.

Бундан ташқари, пойтахт ИИББ жабрланувчининг сўзидан тузилган фоторобот асосида Миразиз Бозоровгага тан жароҳати етказишга алоқадор бўлган гумондорнинг шахсини аниқлашда фуқаролардан кўмак сўрамоқда.

"Агар сиз мазкур шахс ҳақида маълумотга эга бўлсангиз, +998712819075 ва +998712334946 рақамлари орқали ёки 102 рақамига хабар беришингизни сўраймиз. Махфийлик кафолатланади", - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей