1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
30 апреля, 10:30 482 0

Давлат тасарруфидаги боғчаларда 1 майдан “боғча пули” оширилади — жадвал

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан тарифларнинг ўртача 15 фоизга оширилган миқдори жорий этилди.
Давлат тасарруфидаги боғчаларда 1 майдан “боғча пули” оширилади — жадвал
Фото: UzNews.uz
Жорий йил 29 апрелдаги Ҳукуматнинг тегишли қарори билан 2021 йил учун давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари тасдиқланди.

Унга кўра, жорий йил 1 майдан давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги – ўртача 15 фоизга оширилган миқдорлари жорий этилди. 

Тарифлар Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари, вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар ва бошқа жойдаги МТМ учун табақалаштирилган ҳолда белгиланган. Болалар боғчаси учун энг юқори миқдорлар пойтахтда амал қилади.

Маълумот учун, қарор билан ота-оналар томонидан ҳар ойда болалар таъминоти учун тўланадиган ҳақ миқдори ўрнатилган тарифнинг 50 фоизи миқдорида белгиланадиган давлат мактабгача таълим муассасалари жойлашган ҳудудлар алоҳида белгилаб берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу борада Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилган ва унда тарифларнинг жорий йил 1 апрелдан оширилиши назарда тутилган эди.


 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей