1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
30 апреля, 09:13 651 0

Тошкент вилоятида танишининг шахсий фотоларини тарқатган 22 ёшли йигит ушланди

Йигит 25 ёшли танишининг ножўя фотоларини собиқ эрига жўнатиш билан қўрқитгани ўхшамагач, фотоларни тарқатиб юборган.
Тошкент вилоятида танишининг шахсий фотоларини тарқатган 22 ёшли йигит ушланди
Фото: Тергов департаменти
Тергов департаменти хабарига кўра, Ангрен шаҳар ИИБга 25 ёшли Т. Феруза ариза билан мурожаат қилиб, таниши унинг шахсий фотоларини тарқатиб юборганини маълум қилади.

Аниқланишича, 22 ёшли Т. Сардорбек Ферузанинг ножўя кўринишдаги фотоларини собиқ эрига юбормаслик учун $300 талаб қилади.

Феруза талаб қилинган пулларни бера олмагач, Сардорбек фотоларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.

Терговга қадар текширувда, Т. Сардорбек Т. Ферузадан товламачилик йўли билан пул талаб қилган ёзишмалар борлиги аниқланган.

Ҳолат бўйича Т. Сардорбекка нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (Товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей