1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
27 апреля, 11:55 757 0

Самарқандда ЙПХ инспекторлари фуқарони мажбурлаб, олиб кетди — видео

ИИВ ЙҲХББ ҳолат тафсилотларини маълум қилди.
Самарқандда ЙПХ инспекторлари фуқарони мажбурлаб, олиб кетди — видео
Фото: Видеодан кадр
ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, 26 апрель куни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани, Миркан маҳалласидан ўтган автомобиль йўлида “Дамас” ҳайдовчиси ЙПХ ходимларига яқинлашган вақтда тўсатдан ортга ҳаракатланган.

ЙПХ ходимлари ҳайдовчининг шубҳали ҳаракати ортидан хизмат автомобилида ҳайдовчини ортидан кузатиб боришган.

Ҳайдовчи тўхтатилганида, унинг мастлиги аниқланиб, тиббий кўрикка таклиф этилган. Аммо маст ҳайдовчи инспекторларга фаол қаршилик кўрсатган.

Тиббий кўрик хулосасига кўра, ҳайдовчининг мастлик ҳолати тасдиқланган ва “Дамас” вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей