1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 апреля, 10:46 464 0

Журналистга таҳдид қилган Қаршининг “замначальник”и интизомий жазога тортилди

У ўз журналистик фаолиятини олиб бораётган мухбирга таҳдид қилиб, уни ҳудудий ИИБга олиб кетишга буйруқ берган эди.
Журналистга таҳдид қилган Қаршининг “замначальник”и интизомий жазога тортилди
Фото: UzNews.uz коллажи
Жорий йил 16 апрель куни Қарши шаҳрида ўз журналистик фаолиятини олиб бораётган “Дарё” сайти мухбирига таҳдид қилган Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари А.Шаймарданов интизомий жазога тортилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, юқоридаги вазиятни ўрганишлардан сўнг А.Шаймардановнинг Ички ишлар органларининг “Интизом устави” ва ИИВнинг 82-сонли буйруғи билан қабул қилинган “Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”нинг тегишли бандлари ҳамда ИИО фаолиятини тартибга солувчи меъёрий буйруқлар талабларини қўпол равишда бузганлиги аниқланган. Шунингдек, у “фуқароларда ИИОларига нисбатан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлган”.

Юқоридагиларни инобатга олиб Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари А. Шаймардановга нисбатан “Қаттиқ ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, мухбир (О.Қўлдошев)ни 1-сонли ИИБга олиб борган профилактика инспектори ва ППХ батальони бўлинма командирига нисбатан улар бошлиғининг топшириғини бажарганлиги, яъни ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқлари талаблари асосида ҳаракат қилганлиги учун ҳеч қандай ҳуқуқий жавобгарлик белгиланмагани маълум қилинди.

Хизмат текшируви хулосаси нусхаси ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган.

“Ҳолат юзасидан қизиқтирган саволлар ёки асослантирилган далилларингиз бўлса, прокуратура органларига мурожаат қилишингиз маълум қилинади”, - дейилади вилоят ИИБ хабарида.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей