1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
27 апреля, 08:58 555 0

Туркия 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаунга кирмоқда

Ўзбекистон ТИВ Туркия ҳудудига боришни режалаштирган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди.
Туркия 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ локдаунга кирмоқда
Фото: EPA-EFE/SEDAT SUNA
Туркия коронавирусга чалиниш ҳолатларини кескин ошиши ортидан 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ карантинга қайтади. Шу сабабли Туркия хориж давлатлари фуқароларининг (6 ёш ва ундан катта) мамлакатга кириши учун олдин киритилган қоидаларни 2021 йил 31 майга қадар узайтирди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ Матбуот хизмати. 

Қоидага мувофиқ:

- Туркияга келишдан 72 соат олдин ПЗР-тестидан ўтиш ва инглиз тилига таржима қилинган QR-кодли тегишли маълумотмона олиниши керак. Маълумотномада Negative Sars-CoV-2 PCR сўзлари ёзилган бўлиши лозим;

- https://register.health.gov.tr ҳаволаси орқали Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги веб-сайтида ПЗР тестини топшириш тўғрисидаги шаклни тўлдириш керак. Бунда хорижга чиқиш паспортида ёзилгани каби инглиз тилида исм, фамилия, телефон, электрон почта, авиарейс, Туркияда вақтинча туриш манзили, Туркияга келгунга қадар охирги 10 кун ичида ташриф буюрган мамлакатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак;

- тўлдирилган ариза шаклини чоп этиб, уни мобил қурилмага (смартфон, планшет ва ҳ.к.) юклаб олиш мумкин – анкетани тўлдиргандан сўнг саёҳат пайтида тақдим этилиши керак бўлган шахсий HES-коди ҳосил бўлади, Туркияда меҳмонхона, қатор объектларни зиёрат қилиш ва тадбирларда иштирок этиш учун ушбу HES-кодни кўрсатиш талаб этилади. HES-кодини босма шаклда ҳам, мобил қурилманинг экранида ҳам тақдим этиш мумкин;

- жўнаш аеропортида авиакомпания ходимига қоғозга чиқарилган ёки мобил қурилмага юклаб олинган сўровномани тақдим этиш лозим. Aнкетасиз самолётга чиқиш рад этилади. Туркияга HES-кодисиз келган хорижий давлатларнинг фуқароларига мамлакатга кириш тақиқланиши ҳамда улар ўзларининг маблағлари ҳисобидан депортация қилиниши мумкин.

Қайд этилишича, ушбу талаб транзит йўловчиларига тааллуқли эмас.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей