1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
26 апреля, 11:30 239 0

Самарқанд шаҳридаги барча мактаб ва боғчалар 14 кунга карантинга ёпилади

Бунга кейинги кунларда шаҳар аҳолиси ўртасида инфекцияни юқтириб олиш ҳолатлари ортиб бораётгани сабаб қилиб кўрсатилган. 
Самарқанд шаҳридаги барча мактаб ва боғчалар 14 кунга карантинга ёпилади
Фото: Иллюстрация / ХТВ
Самарқанд шаҳридаги мактабгача таълим муассасалари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ҳолатлари кўплаб кузатилаётгани сабабли шаҳардаги барча мактаб ва боғчалар 14 кунга карантинга ёпилади. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

“Инфекцияни юқтириб олиш кўрсаткичи кейинги кунларда бир неча баробар ошиб бораётганлиги боис  шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарори тасдиқланди. Унга кўра,  шаҳардаги барча мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида 14 кунлик карантин жорий этилди” – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ўқувчиларга эрта, 27 апрелдан бошлаб онлайн таълим бериш тизими йўлга қўйилади. Агар муассасаларга кириб-чиқувчилар орасида карантин даврида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари кузатилмаса, таълим бериш тизими анъанавий йўлга қўйилади.

Шунингдек, бир неча кун олдин карантинга олинган мактаб ва мактабгача таълим муассасаларида ҳам янги карантин даври жорий этилади ва жорий йилнинг 10 май кунидан бошлаб анъанавий таълим бериш тизимига ўтилиши кўзда режалаштирилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей