1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
24 апреля, 08:32 1010 0

Ўзбекистонлик мигрантлар фақат Россияга бормайди — Меҳнат вазирлиги

Вазирлик Ўзбекистон Россия меҳнат бозорига боғланиб қолмаганини маълум қилди.
Ўзбекистонлик мигрантлар фақат Россияга бормайди — Меҳнат вазирлиги
Фото: t.me/migratsiyaagentligi
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари фақат Россия меҳнат бозорига боғланиб қолгани, дунёнинг бошқа ривожланган давлатларига фуқароларни ишга жалб қилиш бўйича чоралар кўрилмаётгани ҳақидаги фикрларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, бугунги кунда Россия ва Қозоғистондан ташқари Германия, Буюк Британия, Япония, Польша, БАА, Болгария, Туркия, Чехия, Латвия, Қувайт каби давлатларнинг салоҳиятли иш берувчи ташкилотлари билан Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга жалб қилиш бўйича тўғридан-тўғри 29 та аниқ келишувлар имзоланган. 

“Дунёнинг ривожланган давлатлари меҳнат бозорига чиқиш учун фуқароларимиздан рақобатдош касбий малакага эга бўлиш ва чет тилларини билиш талаб этилади”, - дейилади хабарда.

Шу мақсадда вазирлик томонидан 30 та касб-ҳунарга ўқитиш маркази ва 136 та маҳаллалардаги касб-ҳунар масканларида 5 та чет тиллари ва 25 та йўналиш бўйича касбларга тайёрлаш марказлари ташкил этилган. Фуқаролар учун ушбу марказлардаги ўқув курслари бепул амалга оширилмоқда.

Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Литва, Саудия Арабистони, БАА ва бошқа давлатларга қурилиш, транспорт хизматлари, йўловчилар ва юк ташиш, коммунал хизмат, савдо, умумий овқатланиш ва маиший хизмат, қишлоқ хўжалиги сингари соҳаларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун 2019 йилда 4,4 мингта, 2020 йилдаги пандемия шароитида 10,3 мингта, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 9,5 мингта фуқаро ташкиллаштирилган ва манзилли тартибда ишга жалб қилинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей