1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
22 апреля, 13:46 739 0

Тошкентда ички ишлар ходими кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл ушланди — видео

Яккасарой тумани суди иккала фуқарони айбдор деб топиб, уларга нисбатан қамоқ жазоси белгилаган.
Тошкентда ички ишлар ходими кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл ушланди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Тошкент шаҳар ИИББ шаҳарда ички ишлар ходими кийимида макулатура териб юрган эркак ва аёл ушлангани ва уларга нисбатан маъмурий тартибда чора кўрилгани ҳақида хабар берди.                                                                 
Маълум қилинишича, жорий йил 20 апрель куни соат 15:30 да 102 рақамига фуқаро Ш.А. қўнғироқ қилиб, ички ишлар органлари ходимларининг формасини кийиб олган эркак ва аёл макулатура тўплаб юрганлари ҳақида хабар берган.

Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, 45 ёшли Умирбек Хўжаевни ва муқаддам талончилик ва ўғрилик учун икки марта судланган 36 ёшли Надежда Самоноваларни қўлга олишган. Ходимларга қаршилик кўрсатмоқчи бўлган мазкур шахслар ҳақиқатан ҳам ички ишлар органларининг хизмат кийимида бўлган.

Ҳуқуқбузарлар Яккасарой тумани ИИО ФМБ 2-сон Ички ишлар бўлимига олиб келиниб, текширилганда уларнинг ёнида иккита пичоқ борлиги ҳам аниқланди.

Яккасарой тумани ИИО ФМБ У. Хўжаев ва Н. Самоноваларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-3-моддаси (“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаровий ва хизмат қуроли сифатида муомалада бўлиши тақиқланган ашёларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлиши”), 194-моддаси 1-қисми (“ Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик”) ва 209-1-моддаси (“Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш”) аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Яккасарой тумани суди У. Хўжаев ва Н. Самоноваларни қайд этилган ҳуқуқбузарликларни содир этишда айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирига 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини белгилади.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей