1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
20 апреля, 13:13 818 0

Тошкентда 8 ёшли боланинг устига темир сирпанчиқ тушиб кетди. У воқеа жойида вафот этган

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкентда 8 ёшли боланинг устига темир сирпанчиқ тушиб кетди. У воқеа жойида вафот этган
Фото: Facebook
Жорий йил 17 апрель куни Тошкентда 8 ёшли боланинг устига темир сирпанчиқ тушиб кетган. Натижада у воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда марҳумнинг отаси Бош прокуратура ва Президент девонига йўллаган очиқ хатида айтмоқда.

Ҳодиса Тошкентнинг Сувсоз даҳасидаги кўп қаватли уйларнинг орасида жойлашган болалар майдончасида содир бўлган. 

Маълум қилинишича, болалар майдончасида таъмирлаш ишлари олиб борилган ва ободонлаштириш бошқармаси ходимлари болалар майдончасининг таъмирланаётган қисмини тўсиб қўймаган, яъни таъмирлаш ишлари хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмасдан олиб борилган.

17 апрел куни бола майдончада ўйнаб юриб, сирпанчиқнинг қотирилмаган устунига беҳосдан тегиб кетиши натижасида темир устун устига ағдарилиб кетган.

Марҳумнинг отаси маҳалла вакиллари қурилиш ишларида хавфсизлик чораларини кўрмаганини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, тўсиқ қўйилмаган мазкур ҳудудда хавфсизлик ёки тартибни сақлаш учун масъул шахслар бўлмаган, натижада ҳар қандай бола ўйин майдончасига кириши мумкин бўлган.

Марҳум боланинг оила аъзолари Бош прокуратура ва Президент девонидан қурилиш ва таъмирлаш ишларига масъул бўлган шахсларга нисбатан тегишли чора кўришни сўрамоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 258-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, қатор экспертизалар, жумладан, суд-тиббиёт ва суд қурилиш-техник экспертизаси тайинланган. 
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей