1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
20 апреля, 12:02 668 0

Тошкент вилоятида 14 та мактаб карантинга ёпилди

Вилоятда жами 18 та мактабда COVID-19 билан касалланганлар аниқланган.
Тошкент вилоятида 14 та мактаб карантинга ёпилди
Фото: Иллюстрация / ХТВ
Тошкент вилояти ҳудудидаги 18 та умумий ўрта таълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчилари орасида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари аниқланганлиги сабабли мазкур мактабларда ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказиляпти. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Жумладан, Ўрта Чирчиқ туманидаги 3, 54-сонли, Бўка туманидаги 2-сонли, Чирчиқ шаҳридаги 8, 9-сонли, Пискент туманидаги 36-сонли, Паркент туманидаги 22, 51-сонли, Тошкент туманидаги 9,12,17,18-сонли, Олмалиқ шаҳридаги 17-сонли ҳамда Нурафшон шаҳридаги 1-сонли мактаблар ўқиш жараёнларини тўлиқ онлайн режимда олиб боришади.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ туманидаги 50-мактабнинг 3 та, Бўка туманидаги 6-мактабнинг 8 та, 15-мактабнинг 1 та ҳамда Зангиота туманидаги 34-мактабининг 3 та синфлари карантин режимига ўтказилган.

Мазкур мактабларнинг 30 нафар ўқувчилари ҳамда 25 нафар ўқитувчиларида COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей