1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
19 апреля, 11:26 2819 0

Термизда ифторлик пайтидаги оммавий жанжал юзасидан расмий маълумот берилди — видео

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Термизда ифторлик пайтидаги оммавий жанжал юзасидан расмий маълумот берилди — видео
Фото: Видеодан кадр
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, 2021 йилнинг 16 апрел куни тахминан соат 19:10 ларда Н.Н. оила аъзолари билан Термиздаги “Хан Султан” ресторанига овқатланиш учун келади.

Бироз вақт ўтиб улар ўтирган столга дўсти М.Б. ҳам келиб ўтиради. Н.Н. яна қўшимча буюртма беради. Аммо буюртма кечикаверганлиги сабабли официант билан ўртасида тортишув келиб чиқади.

Ресторан иш бошқарувчиси З.Т. мижоз Н.Н.га жанжал қилмасликни, Рамазон ойида ўзаро ҳурматда бўлишни сўрайди. Бунга жавобан Н.Н. унга бақириб, ўзаро ҳурматда бўлмаслигини айтганидан сўнг Н. Назаров ва ресторан ишчилари ўртасида жанжал келиб чиққан.
 
Жанжал вақтида Н.Н. қўли билан З.Т.нинг юзига бир марта уради. Шундан сўнг Н.Н.нинг қайнукаси A.Т. ҳам жанжалга аралашиб, З.Т.нинг юзига қўли билан икки марта уриб тан жароҳати етказган. A.T.ни тинчлантирмоқчи бўлган ресторан ишчилари Ф.Ж. ва Н.A.лар ҳам тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергов ҳаракатлари давомида ресторан ишчилари ва бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилиши маълум қилинди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей