1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
18 апреля, 09:24 765 1

Қурилиш вазири “12-трест”нинг давлат харидларини тендерларсиз қўлга киритганига муносабат билдирди

Ботир Зокиров "12-трестнинг менга на совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ" деди. Компания 431,5 млрд сўмлик лойиҳаларни тендер савдоларисиз қўлга киритгани айтилганди.
Қурилиш вазири “12-трест”нинг давлат харидларини тендерларсиз қўлга киритганига муносабат билдирди
Фото: Қурилиш вазирлиги
Ўзбекистон қурилиш вазири Ботир Зокиров Самарқандда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “12-трест”нинг давлат харидларини тендерларсиз қўлга киритганига муносабат билдирди.

–  Бундай ташкилотларнинг ўзи жудаям кам. “12-трест”га айрим объектларнинг ишониб топширилиши сабаблари бор. Чунки ташкилотнинг тарихи бор, кадри бор, сифат, муддат, дегандай. Ҳамма объектнинг ҳам ўзига яраша қонун-қоидалари бор. Ўша қонун-қоидаларни ҳар ким ҳам сақлолмайди, қилолмайди. Бу ташкилот мустақиллик йилларидан бери кўплаб биноларни қуриб келган, - деди вазир.

Шунингдек, тендерсиз давлат харидларини бериш масаласи Қурилиш вазирлигига боғлиқ эмаслигини, бу борада Вазирлар Маҳкамасининг қарори чиқишини ва шу асосда иш олиб борилишини маълум қилди.

–  Бу борадаги ваколат Ҳукуматда. 51 фоиз давлат улуши бўлгандан кейин менга унинг (“12-трест” АЖнинг, -таҳр.) совуғи ҳам, иссиғи ҳам йўқ, - деди Ботир Зокиров.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда кўп миллиардли давлат харидларини тендер савдоларисиз қўлга киритган “12-трест” акционерлари орасида қурилиш вазирининг ўғли ва турмуш ўртоғи ҳам борлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.  

Маълумот учун, Тошкентдаги Мустақиллик майдони ёнида жойлашган маъмурий бино реконструкцияси ва фаввора остига автотураргоҳ қуриш бўйича 431,5 млрд сўмлик лойиҳа тендер савдоларисиз “12-трест” компаниясига берилгани ҳам маълум қилинган.
Комментарии
  • ХАЛК Умиди
    ХАЛК Умиди 18 апреля, 09:35

    Mana polya hamasi porahor kazoplar

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей