1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
18 апреля, 09:03 622 0

Марказий Осиёда йирик “Муборак” газни қайта ишлаш заводи 50 ёшга тўлмоқда

Ушбу муҳим сана арафасида “Ўзбекнефтгаз” раҳбари заводда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳолатини ўрганди.
Марказий Осиёда йирик “Муборак” газни қайта ишлаш заводи 50 ёшга тўлмоқда
Фото: "Ўзбекнефтгаз" АЖ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан “Муборак” газни қайта ишлаш заводи фаолияти ва инвестицион лойиҳа доирасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати ўрганилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2021 йил манзилли дастур лойиҳаси ижросини таъминлаш мақсадида, “Муборак” газни қайта ишлаш заводида манзилли дастур бўйича амалга оширилиши керак бўлган лойиҳалар жойидан танишиб чиқилди.

Хусусан, газни олтингугуртли бирикмаларда тозалаш бўйича 5-цех таркибидаги 16, 17, 18-блоклар ва 19, 20, 21-қурилмалар модернизация лойиҳаси бўйича бошқарув пульти қурилиши бўйича қилинаётган ишлар билан танишган Бошқарув раиси масъулларга тегишли топшириқлар берди.

Бошқарув раиси қурилмалар 1986-1990 йиллар оралиғида ишга туширилганини таъкидлаб, уларнинг автоматик бошқарув тизими ўтган асрнинг 70-80 йилларида ишлаб чиқарилганини ва ҳозирги бу асбоб-ускуналар моддий ҳамда маънавий жиҳатдан эскирганлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришдан чиқиб кетганлиги ва ҳозирда жиҳозларнинг мутлақо янгича замонавий кўринишдагиларидан фойдаланиш зарурлиги борасида вазифалар белгиланди.

Бундан ташқари, модернизация қилиш лойиҳаларини жадаллаштириш ва молиявий маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида, ушбу лойиҳаларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича тегишли департамент ҳамда завод бошлиқларига кўрсатмалар берилди.

Заводда табиий газни қайта ишлаш қурилмаларининг инфраструктура объектларини модернизация қилиш йўналишида мавжуд электр таъминоти тизими трансформатор станцияларини модернизация қилиш, узоқ вақт давомида ишлатилиб келинаётган сув ёрдамида совутиш градирнялари ўрнига энергия тежамкор технологиялар асосида ҳар бир қурилма учун янги мини градирниларни қуриш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш бўйича завод раҳбариятига топшириқлар берилди.

Шунингдек, ўрганиш давомида Муборак газни қайта ишлаш заводининг 50 йиллиги муносабати билан завод ҳудудини ободонлаштириш, ишчиларнинг меҳнат шароитини яхшилаш, қурилиши режалаштирилаётган 250 ўринли ошхонанинг қурилиши лойиҳаси ўрганилди ва бу борада алоҳида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей