1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Коронавирус
17 апреля, 14:08 555 0

Ўзбекистон олимлари ҳам вакцина ишлаб чиқарди. Ҳозирда клиниколди синовлар жараёнида – бош вазир

Ҳозирда Ўзбекистон вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича иккита илмий марказ иш олиб бораётгани қайд этилди.
Ўзбекистон олимлари ҳам вакцина ишлаб чиқарди. Ҳозирда клиниколди синовлар жараёнида – бош вазир
Фото: gov.uz
Махсус комиссиянинг кенгайтирилган йиғилишида апрель ойи охиригача яна бир миллион донадан зиёд вакцина олиб келиниши кутилаётгани айтилди.

Бундан ташқари, йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон олимлари ҳам вакцина ишлаб чиқариш бўйича жиддий изланиш олиб бораётганини қайд этди.

–  Ҳозирда Ўзбекистон вакцинасини ишлаб чиқариш бўйича иккита илмий марказимиз – Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика маркази иш олиб боряпти. Ушбу вакцина ҳозир белгиланган, маълум бир стандартларга мослаштирилган ҳайвонларда клиниколди синовлардан ўтказилмоқда, - деди Абдулла Арипов.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей