1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
16 апреля, 10:30 525 0

Пойтахт ҳокимлиги нега “Шаҳидлар хотираси” музейи ўраб олинганини тушунтирди

Ижтимоий тармоқларда комплекс ҳудудида қурилиш олиб борилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Пойтахт ҳокимлиги нега “Шаҳидлар хотираси” музейи ўраб олинганини тушунтирди
Фото: Потребитель.Уз
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш белгиланган.

“Реконструкция жараёнида ҳудуддаги дарахтларга зарар етказмаган ҳолда қатағон қурбонларининг номлари акс этган рамзий китоб барпо этилади, рамзий ротонда реконструкция қилинади, музей ходимлари учун алоҳида маъмурий бино қурилади, аҳоли учун маиший хизмат бинолари, миллий ҳунармандчилик ва савдо дўконлари, очиқ амфитеатр ва “Wi-Fi” худудлари барпо этиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей