1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
15 апреля, 15:09 596 0

“Савдогар аёлнинг молини мусодара қилиб, ўзини судраб юрган солиқчилар” юзасидан расмий маълумот билдирилди — видео

ДСҚ раиси бу ҳолат уятли бўлганини ҳамда солиқ идоралари ходимлари шаънига, вазифаларига тўғри келмаслигини таъкидлади.
“Савдогар аёлнинг молини мусодара қилиб, ўзини судраб юрган солиқчилар” юзасидан расмий маълумот билдирилди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Бугун, 15 апрель куни ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ёйма ҳолатда савдо қиладиган аёлларни молларини тортиб олиб, уларни судраб кетаётган солиқчилар акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев ижтимоий тармоқларда тарқалган видео юзасидан муносабат билдирди.

ДСҚ раиси, жумладан, шундай дейди:

–  Бу жуда уятли иш. Бу солиқ идоралари ходимлари шаънига, вазифаларига тўғри келмайди. Бунда ўзларини ноўрин тутган ва хизмат вазифасини ноўрин бажарган ходимлар, албатта, тегишли жазо чоралари кўрилади. Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас, аксинча тадбиркорларга кўмаклашувчи идора. 

Мен, ҳурматли фуқароларимиздан ва халқимиздан мана шундай солиқчилар орамизда борлиги учун узр сўрайман.

 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей