1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Сиёсат
14 апреля, 17:55 645 0

Ўзбекистон ва Россия парламентлари ўртасида меҳнат миграциясига оид меморандум имзоланди

Ўзбекистон делегациясининг Россияга ташрифи доирасида Сенат раиси Танзила Норбоева россиялик ҳамкасби Валентина Матвиенко билан учрашди.
Ўзбекистон ва Россия парламентлари ўртасида меҳнат миграциясига оид меморандум имзоланди
Фото: Сенат
Ўзбекистон делегациясининг Россияга расмий ташрифи доирасида Олий Мажлиси Cенати раиси Танзила Норбоева Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат президентларининг кучли сиёсий иродаси ҳамда алоҳида шахсий муносабатлари шарофати билан икки томонлама ҳамкорлик барча даражаларда жадал ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Валентина Матвиенко Ўзбекистонда фуқароларнинг фаровонлигини ошириш мақсадида очиқ демократик жамият қуришга қаратилган ижтимоий-иқтисодий соҳада жадал амалга оширилаётган ўзгаришларни юқори баҳолади.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлажак ташрифи муносабати билан олий даражадаги учрашув кун тартибини мазмунан бойитиш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Икки томонлама ҳужжатларнинг катта тўплами тайёрланди. Парламентлар уларни амалда рўёбга чиқаришга ҳисса қўшиши керак.

Федерация Кенгаши раиси Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи мақомини олганлигини мамнуният билан қарши олди. Ушбу ташкилот билан ўзаро ҳамкорлик Ўзбекистон – Россия муносабатларига янгича туртки бериши таъкидланди.

Учрашув давомида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Шу нуқтаи назардан, иккинчи Ҳудудлараро ҳамкорлик форумини ўтказиш муҳимлигига урғу берилди.

Шунингдек, гендер тенгликни таъминлаш масалалари, “Марказий Осиё мамлакатлари раҳбар аёллари билан мулоқот” платформаси фаолияти кўриб чиқилди.

Бағрикенглик масаласида Ўзбекистоннинг бой тажрибасини инобатга олган ҳолда, Россия томони 2022 йил май ойида ўтказиладиган Динлараро ва миллатлараро мулоқот бўйича Бутунжаҳон конференциясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда фаол иштирок этишга таклиф қилди.

Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши ўртасида меҳнат миграцияси масалалари бўйича ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей