1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
14 апреля, 11:30 1466 0

Наманганда 22 ёшли келиннинг нима сабабдан ўқувчи қизни каналга итариб юборгани маълум бўлди — видео

Маълум қилинишича, 22 ёшли келин аввалроқ оилада ўғрилик қилган ва шу сабабли оилавий келишмовчилик келиб чиққан.
Наманганда 22 ёшли келиннинг нима сабабдан ўқувчи қизни каналга итариб юборгани маълум бўлди — видео
Фото: Видеодан кадр
Наманганда 22 ёшли келин қариндошининг қизини нега каналга итариб юборгани сабаблари аниқланди.

Маълум қилинишича, воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Марҳума қизнинг бувиси келинлари аҳил яшашини, ораларида бирор марта низо бўлмаганини таъкидлаб, жиноятга қўл урган келинининг оилада ўғрилик қилганини ва шу сабабли эри ундан кечмоқчи бўлганини айтади.

“Бу келиним ўғирлик қилган. Ўғлим шундан сўнг уни кечирмаган, ўғрини хотин қилмайман, деган. Кенжа келиним эди. Ҳаммасига эри сабабчи, у келиним билан яшамайман деганди. Лекин овсини билан бирор марта уришмаган. Бунга оилавий можаро сабаб бўлган”, - дейди қизчанинг бувиси.  

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 6 апрель куни 47-сонли мактабнинг 5-синф ўқувчиси М. Асатиллаеванинг жасади “Катта Наманган”дан топилган. Кейинроқ ўқувчи қизнинг келинойиси томонидан каналга итариб юборилган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей