1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
14 апреля, 11:08 578 0

Прокуратура Қаршида талаба ўзини осиб қўйиши ҳолатини қайта текширади

Қарши давлат университети 2-босқич талабаси устозининг пора сўраши сабабли ўзини осиб қўйгани айтилганди.
Прокуратура Қаршида талаба ўзини осиб қўйиши ҳолатини қайта текширади
Фото: UzNews.uz
Бош прокуратура хабарига кўра, Қарши тумани прокуратураси томонидан Қарши давлат университетининг физика-математика факультетида тўлов-контракт асосида иккинчи курсда ўқиётган талаба ўзини осиб қўйиши юзасидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича Қарши тумани прокуратураси томонидан 27 февраль куни жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Аммо, ижтимоий тармоқларда унинг қишки сессия имтиҳонларидан ўтолмаганлиги, ундан ўтиш учун ўқитувчи йирик миқдорда пора сўраши талабанинг ўз жонига қасд қилишига сабаб бўлгани айтилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей