1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
12 апреля, 12:21 4630 0

Наманганда бедарак йўқолган ўқувчи қизнинг жасади каналдан топилди

Терговда уни 22 ёшли келинойиси сувга итариб юборгани аниқланди.
Наманганда бедарак йўқолган ўқувчи қизнинг жасади каналдан топилди
Фото: UzNews.uz
Наманган вилояти прокуратураси Ахборот хизмати хабарига кўра, 5 апрель куни фуқаро С.А. Мамадалиев туман прокурори номига ариза билан мурожаат қилади. Унда вояга етмаган қизи Асатиллаева Маърифат Чортоқ туман ХТБга қарашли 47-сонли мактабга кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини маълум қилади. 

Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилиб, М. Асатиллаеванинг яшаш хонадони кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шундан сўнг, М. Асатиллаеванинг шубҳали бедарак йўқолишида уни қотиллик қурбони бўлган бўлиши мумкинлигини назарда тутиб, 6 апрель куни туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

6 апрель куни М. Асатиллаеванинг жасади шаҳарнинг Шербулоқ кўчасидан оқиб ўтган “Катта Наманган” канали устидан ўтган кўприк остининг сув оқими паст бўлган қисмидан ташқи тан жароҳатларсиз топилган.

Кейинроқ аниқланишича, М. Асатиллаевани 5 апрель куни соат 10:30 да 1999 йилда туғилган келинойиси Қодиржонова Феруза мактабдан олиб чиқиб, “Катта Наманган канали”га олиб бориб, сувга итариб юборганлиги аниқланган.

Фуқаро Ф. Қодиржонова жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей