1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
12 апреля, 08:15 888 0

Сурхондарёда ўқувчи қизни зўрлаган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

16 ёшли қизни қўрқитиб, ресторан қоровулхонасида бир неча марта зўрлаган йигит 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Сурхондарёда ўқувчи қизни зўрлаган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Фото: Тергов департаменти
Аввалроқ, вояга етмаган ўқувчи қизнинг 16 ёш бўлганида ожизлигидан фойдаланиб номусига теккан йигитга нисбатан Термиз шаҳар ИИБ чора кўрмаётгани ҳақида хабар бергандик.  

Бунинг ортидан, 17 ёшли қизни зўрлаган йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш қарори бекор қилингани ва  қўшимча терговга қадар текширув ўтказилаётгани маълум қилинганди.  

Тергов департаменти хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Жиноят иши доирасида мавжуд қарама-қаршиликларни бартараф этиш ва ҳақиқатни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей