1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
10 апреля, 15:09 629 0

Собиқ МХХнинг "Марказий биноси" оммавий савдоларга чиқарилди

Савдо шартларидан бири харидор бинодан келгусида офис, савдо-кўнгилочар ва маданий-хордиқ каби хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланиши керак.
Собиқ МХХнинг
Фото: Давактив
Давактив агентлиги Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Сайилгоҳ кўчасида жойлашган “Марказий бино” ҳудуди бўйича оммавий савдолар жараёнлари бошланганини эълон қилди.  
 
Унга кўра, давлат активини сотиш икки босқичда ўтказилади.

Бунда биринчи босқичда – талабгорлар олдиндан малакаланади (сараланади), жумладан, савдоларда қатнашиш учун талаб қилинган ҳужжатларнинг тўлиқлиги, закалат пули келиб тушганлиги, давлат активидан келгусида фойдаланиш йўналишларига қўйилган талабга нисбатан талабгор томонидан таклиф этилган бизнес концепцияси лойиҳасининг мақбул ёки мақбул эмаслиги кўриб чиқилади.

Иккинчи босқичда – талабгорнинг тижорат таклифлари (сотиб олиш нархи ва тўловни амалга ошириш муддати) ҳамда тўлов қобилияти баҳоланади.

Савдода юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишлари мумкин. Бунда давлат активини сотиб олиш бўйича биринчи босқичда битта таклиф келиб тушган ҳолларда, савдолар ўтказилмаган деб эътироф этилади.

Таъкидланишича, ушбу бинодан келгусида офис, савдо, савдо-кўнгилочар, маданий-хордиқ, спорт, туристик ва бошқа хизматлар кўрсатиш фаолияти йўналишларидан бири ёки бир нечтасини амалга оширилиши талаб этилади.

Шунингдек, савдо якунлари бўйича савдо ғолиби билан Давактив агентлиги томонидан хабарнома юборилган санадан бошлаб 20 кун ичида олди-сотди шартномаси расмийлаштирилади (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) ва савдоларга қатнашиш учун тўланган закалат пули давлат активи харид тўловининг бир қисми сифатида қабул қилинади.

Давлат тендер комиссияси ёки Ишчи орган ўз хоҳишига кўра ҳеч қандай мажбуриятни ўз зиммасига олмаган ҳолда, ҳар қандай вақтда савдони тўхтатиши ҳамда савдо жараёнида талабгорлардан қўшимча ва ёки аниқлаштирувчи маълумотлар сўраши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси билан хусусий университет – “Diplomat university” университети ушбу бинода жойлаштирилиши айтилганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей