1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
10 апреля, 14:08 754 0

“Очиқ эшиклари билан ҳаракатланган метро вагони” юзасидан изоҳ берилди

“Тошкент метрополитени” УК ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
“Очиқ эшиклари билан ҳаракатланган метро вагони” юзасидан изоҳ берилди
Фото: Видеодан кадр
Аввалроқ, Пушкин ва Буюк ипак йўли бекатлари оралиғида метро ўз ҳаракатини вагоннинг эшиги очиқ ҳолатида давом эттиргани ҳақида хабар бергандик.

“Тошкент метрополитени” УК мазкур ҳолатга изоҳ бериб, айни пайтда суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.  

Таъкидланишича, ҳар бир метро поездида локомотив эшик сигнализацияси мавжуд бўлиб, у поездларнинг очиқ эшиклари билан ҳаракатланишига йўл қўймайди. Бироқ эшикнинг ёпилишига сунъий халақит берилганида ёки ёпиш механизмига бирор буюм тушганида автоматик ёпилиш тизими ишламай қолади, чунки бу каби ҳолатларда эшикнинг пневматик магистрали ўчади.

“Вагонда фавқулодда ҳолатлар юзага келган тақдирда йўловчилардан ҳар бир вагонга ўрнатилган “йўловчи-машинист” махсус алоқа аппарати орқали машинистга хабар беришларини сўраймиз. Шунингдек, эшикларга суянмасликни ва автоматик ёпилиш вақтида уни ушлаб қолиб, ҳаракатга тўсқинлик қилмасликларини сўраб қоламиз. Автоматик эшикларни аксарият ҳолларда йўловчилар вагонга сиқилиб кириш ёки кимгадир ёрдам бериш учун ушлаб қолади. Натижада поезд станцияда белгиланганидан узоқроқ қолиб кетиши мумкин”, - дейилади хабарда.

“Тошкент метрополитени” УК шунингдек, ҳолат бўйича вагон ва станциялардаги видеоёзувлар ўрганилаётгани ва хизмат текшируви ўтказилаётганини маълум қилди.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей