1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
10 апреля, 09:58 458 0

Эр-хотин ажримини тезлаштиришни ваъда қилиб пул ишлаган сохта адвокат қўлга тушди

Сурхондарё вилоятида фуқаронинг турмуш ўртоғи билан ажрашиш масаласини тезлаштириб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди.
Эр-хотин ажримини тезлаштиришни ваъда қилиб пул ишлаган сохта адвокат қўлга тушди
Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сурхондарё вилояти бошқармалари томонидан вилоятда фирибгарлик жинояти билан боғлиқ тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.Ж. ўзини “М.” адвокатлик бюроси адвокати деб таништириб, шу йўл билан фуқаро Б.нинг ишончига кириб, унинг турмуш ўртоғи билан ажрашиш масаласини суд тизимида ишловчи танишлари билан гаплашиб тез кунда ҳал қилиб бериш эвазига 10 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей