1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10493.48 1 EUR = 12641.50 1 RUB = 140.60
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
10 апреля, 08:47 733 0

Тошкент – Москва рейси бўйича яқин муддатга чипта қолмагани бўйича изоҳ берилди

Пандемиягача Uzbekistan Аirways Ўзбекиcтондан Россияга ҳафтасига 87 та рейс амалга оширган.
Тошкент – Москва рейси бўйича яқин муддатга чипта қолмагани бўйича изоҳ берилди
Фото: UzNews.uz
Транспорт вазирлиги Тошкент – Москва йўналишидаги авиарейслар учун келаётган яқин ойларга умуман чипта қолмагани бўйича расмий изоҳ берди.  

“Россияга мамлакатимиздан борувчи йўловчилар оқимининг ҳаддан ташқари кўплиги, бугунги эпидемиологик вазият туфайли транспортнинг бошқа турларида қатновларнинг амалга оширилишига рухсат этилмаганлиги, авиақатновлар сонининг ҳам чекланганлиги талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликнинг кескин ортиб кетишига сабаб бўлмоқда”, - дейилади расмий изоҳда.

Авиакомпанияга кўра, чипта нархларини сунъий равишда ошириб сотиш мақсадида Uzbekistan Аirways агентлари томонидан чипталарни олдиндан сотиб олинганлиги тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган даъволар эса мутлақо асоссиз.

Uzbekistan Аirways томонидан айни дамда Тошкент – Москва йўналишида бажарилаётган мунтазам авиақатовлар учун иқтисод синф чипта нархи бир томонга 4,2 млн сўмгача, бизнес синф чипта нархлари эса 10,7 млн сўмгача сотилмоқда.

Қайд этилишича, пандемиягача бўлган даврда Ўзбекиcтоннинг турли ҳудудларидан Россияга Uzbekistan Аirways ҳафтасига 87 та рейс амалга оширган. Россия авиакомпаниялари эса Ўзбекистоннинг турли шаҳарларига ҳафтасига 97 рейс амалга оширган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей