1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
9 апреля, 08:10 302 0

Интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50 фоизини бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин

Президент раислигида кичик ва ўрта бизнесни янада ривожлантиришга оид видеоселектор бўлиб ўтди.
 
Интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50 фоизини бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин
Фото: president.uz
Президент Шавкат Мирзиёев кеча, 8 апрелда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида уч йил давомида солиқларни ўз вақтида тўлаган интизомли тадбиркорларга солиқларнинг 50 фоизини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини бериш тартибини бир ой ичида ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берди.

– Тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча механизмларини ҳам кенгайтириш зарур, – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, йиғилишда масъул раҳбарларга экспорт бўйича чет элдан валютаси ўз вақтида келиб тушмагани учун жарима миқдорини 2 бараварга қисқартириш бўйича таклифлар киритиш вазифаси қўйилди.

Бундан ташқари, давлат харидлари кичик ва ўрта бизнес учун катта имконият экани, ҳокимлар тадбиркорларни ушбу жараёнга янада фаол жалб қилиб, уларнинг давлат харидларидаги улушини камида 2 бараварга ошириши зарурлиги таъкидланди.

Фаолиятида сусткашликка йўл қўйган, тадбиркорлар билан ишлашга етарлича эътибор бермаган ҳокимлар ва сектор раҳбарларига нисбатан интизомий чоралар белгиланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей