1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Спорт
8 апреля, 10:13 724 0

“Навбаҳор” - “Пахтакор“ ўйинидаги вазият юзасидан расмий маълумот берилди — видео

Учрашувдан сўнг фаол эътироз билдирган 2 нафар футбол ишқибози ҳудудий ИИБга олиб кетилган.
“Навбаҳор” - “Пахтакор“ ўйинидаги вазият юзасидан расмий маълумот берилди — видео
Фото: Видеодан кадр
Наманган вилояти ИИБ кеча, 7 апрель куни “Навбаҳор” ўйингоҳида бўлиб ўтган “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги вазият хусусида расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, жами 15 800 нафардан ортиқ мухлис бевосита кузатган учрашув қўшиб берилган вақт билан соат 20:25 да тугаган.

Ўйин 1-2 ҳисобидан “Пахтакор”нинг ғалабаси билан якунлангач, мезбон жамоанинг мухлислари томонидан эътирозлар келиб чиққан. ИИБ ходимлари томонидан уларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилган.

Шунингдек, ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан клубининг 35 нафар аъзолари назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилган.

“Мазкур учрашув давомида фуқаролар орасида ҳеч қандай талофат ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олиниб, Давлатобод туман ИИБга олиб келинди ҳамда шахсига аниқлик киритилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди”, дейилади Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумотида.

Маълумот учун, мазкур учрашувнинг 89-дақиқасида ҳакам томонидан  “Навбаҳор” дарвозасига пенальти белгиланди ва ҳисоб 1-2 кўринишга келди. Бу эса стадионга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди. Ҳакам пенальти белгилаш ҳақидаги қарорга вазиятни “VAR” тизими орқали кузатганидан сўнг келган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей