1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
7 апреля, 21:05 969 0

Тошкентда учта автомобиль ва йўловчи автобуси иштирокида оммавий ЙТҲ содир бўлди

ЙТҲ пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Grand Mir меҳмонхонасининг олдида содир бўлган.
Тошкентда учта автомобиль ва йўловчи автобуси иштирокида оммавий ЙТҲ содир бўлди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ
7 апрель куни соат 09:45да Яккасарой тумани Катта Миробод кўчасида 28 ёшли Lacetti ҳайдовчиси А.И. светофорнинг тақиқловчи белгисига тўхтаб турган Spark ва Matiz автомобиллари билан тўқнашган. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тўқнашувдан сўнг Lacetti бетон устунга урилган. 24 ёшли А.К. бошқарувидаги Matiz эса ағдарилиб, 30 ёшли Б.Т. бошқарувидаги Isuzu йўловчи автобусига тўқнашган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида автобус йўловчилари жабрланмаган. Lacetti ҳайдовчиси ва Spark йўловчиси тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда. ЙТҲ сабабларига аниқлик киритилмоқда.


 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей