1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
7 апреля, 16:43 355 0

Ўзбекистон Россиядан 10 та метро поездини сотиб олади

52,85 млн евролик метро поездларининг илк 5 таси ёзда олиб келинади. Қолганлари йил охиригича олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон Россиядан 10 та метро поездини сотиб олади
Фото: "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ
“Тошкент метрополитени” УК “Метровагонмаш” AЖдан (Россия) ўнта метро поездини (40 та вагон) 52,85 млн еврога сотиб олиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” AЖ Матбуот хизмати хабар берди.  

5 апрель куни INNOPROM-2021 халқаро саноат кўргазмасида мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида кредит келишуви имзоланди. 

Кредитларни молиялаштириш “Ривожланиш ва ташқи иқтисодий ишлар банки” давлат корпорацияси (30,4 млн евро) ва Россиянинг экспорт-импорт банки (22,4 млн евро) манбалари ҳисобидан амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида жалб қилинган кредитларни қайтариш, шунингдек улар бўйича фоизлар, комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Келишувга кўра, замонавий ва Ўзбекистон иқлимига мослаштирилган дастлабки 5 та метро поездларини етказиб бериш шу йилнинг ёз ойида амалга оширилади. 

Қолган 5 та поезд 2021 йил охиригача олиб келинади. Янги метро вагонларининг эксплуатация жараёни 30 йилгача.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей