1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
7 апреля, 15:35 474 0

Тошкентда 17 ёшли йигит тенгқурини пичоқлади

Дўкон олдида содир бўлган ҳолат бўйича айбдор ушланиб, унга нисбатан жиноий иш очилди.
Тошкентда 17 ёшли йигит тенгқурини пичоқлади
Фото: Тергов департаменти
Тергов департаменти хабарига кўра, 4 апрель куни соат 19:00 ларда Абдулазиз Ж. Олмазор тумани Беруний кўчасида жойлашган “Mir Cinema” дўкони олдида 17 ёшли Султонхўжа А. билан ҳеч бир сабабсиз жанжаллашиб, ёнидаги ошхона пичоғи билан баданининг турли жойларига уриб, тан жароҳат етказган.

17 ёшли Абдулазиз Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “в” банди (Безорилик яъни совуқ қуролни намойиш қилиб, уни қўллаб) билан жиноят иши қўзғатилди ва процессуал тартибда ушланди.

Тиббий маълумотномада Султонхўжа А.да “қорин олд, иккала курак, чап бел соҳаси, иккала сон ташқи юзаси ва ўнг думба қисмида кесилган” жароҳатлари кўрсатилган. Ҳозирда ушбу жанжалнинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей