1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
7 апреля, 14:48 453 0

Қашқадарёда она-бола фирибгарлар қўлга олинди. Улар жами 11 кишини “ухлатган”

Алданган фуқаролар фирибгарларга турли жойларга ишга киритиб қўйиш ваъдаси учун $4300 беришган.
Қашқадарёда она-бола фирибгарлар қўлга олинди. Улар жами 11 кишини “ухлатган”
Фото: Қашқадар вилояти ИИБ
Қашқадарёлик она ва унинг қизи – Х.З. ҳамда Т.И.лар Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохона ва поликлиникаларга фуқароларни ишга жойлаштиришни ваъда қилиб жами 11 нафар фуқарони чув туширган, дея хабар бермоқда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати. 

Жабрланувчи фуқаролар она-болага бу хизматлари учун 100 – 700 АҚШ доллари берган.

Суриштирувда уларнинг жами 11 нафар фуқародан 4 300 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборгани маълум бўлган.

Шунингдек, Т.И.нинг 2021 йил 1 ва 2 апрель кунлари Шаҳрисабз шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори ва котибаси ҳамда кўп тармоқли поликлиника бош шифокориларига телефон орқали ўзини мансабдор шахс сифатида таништириб, “СМС” хабар ёзиб, юқоридаги фуқароларни исм- фамилиясини ёздириб, ишга қабул қилишини талаб қилгани аниқланган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей