1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
7 апреля, 12:09 1061 0

Самарқанд вилояти ИИБ “қўйлар намойиши” бўйича маълумот берди

Фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган қўйлар туман марказига ҳайдаб келингани айтилди.
Самарқанд вилояти ИИБ “қўйлар намойиши” бўйича маълумот берди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, ҳолат кеча, 6 апрель куни соат 16:00 ларда содир бўлган.

Аниқланишича, Республика Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси “Самарқанд қоракўл кластер” МЧЖга 151 минг га ҳамда “SP LUXE” кластерига 197 243,4 га яйлов ер майдони ажратган.

“SP LUXE” кластери ва Қоракўлча массивида фаолият кўрсатаётган “Сохибкор Хожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида 49 йилга 834 га яйлов ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома тузилган.

Унда 1450 бош майда шохли молларни боқиш кўрсатилганига қарамай ер майдонида 4 мингдан ортиқ чорва моллари боқилган. Бу “Қиличли” маҳалласи фуқароларининг норозилигига сабаб бўлган ва кластернинг 1450 бош қўйлари маҳаллий аҳоли томонидан туман марказига ҳайдаб келинган.   

Ҳолат бўйича мутасаддилар иштирокида йиғилиш ўтказилиб, “SP LUXE” МЧЖ раҳбари ва “Сохибкор хожиакбар” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди.

Шунингдек, чорва моллари қишлоқ аҳолисига ажратилиши келишиб олинган.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей