1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
6 апреля, 13:11 422 0

Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез тиббий ёрдам машиналарини берди — фото

Ўзбекистон 16 та “Соболь” йўлтанламас “тез ёрдам” машинаси ва 4 та “ГАЗель NEXT” мобил комплексини қабул қилди.
Россия Ўзбекистонга 20 та замонавий тез тиббий ёрдам машиналарини берди — фото
Фото: Иннопром
Жорий йилнинг 5 апрель куни Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Нижегород губернатори Глеб Никитин ва Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов “Группа ГАЗ” тиббиёт автомобилларини топшириш маросимида қатнашишди.  

Ўзбекистон 20 дона замонавий “тез ёрдам” машиналарини қабул қилди. Ушбу маросим “ИННОПРОМ. Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмаси доирасида ўтказилди.

ГАЗ Ўзбекистонга махсус тайёрланган йўлтанламас 16 та “Соболь” “тез ёрдам” машинаси ва 4 та “ГАЗель NEXT” мобил комплексини топширди.

Аввалроқ, Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи вақтида Қирғизистонга маҳаллий ишлаб чиқарилган тез тиббий ёрдам машиналари совға қилинганди.




Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей