1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10525.64 1 EUR = 12670.77 1 RUB = 138.40
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Криминал
6 апреля, 12:25 467 0

Тошкентда тўхтатилган Matiz салонидан 7 килога яқин наркотик топилди

Мазкур “юк”нинг 3 кг 928 грамми “опий” гиёҳвандлик моддаси бўлган.
Тошкентда тўхтатилган Matiz салонидан 7 килога яқин наркотик топилди
Фото: Божхона қўмитаси
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари ҳамда ДХХ вакиллари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрининг Сергели туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда аввалдан кузатувга олинган фуқаро Р.Т. бошқарувидаги Matiz тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Кўздан кечириш давомида автомобилда йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.Д.га тегишли бўлган бир дона қоғоз қути борлиги аниқланди.  

Мазкур қути белгиланган тартибда очиб кўрилганида эса ичидаги 5 дона скотчланган ўрамларда наркотик моддалар яширилганлиги фош бўлди.

Экспертиза хулосасига кўра, мазкур ўрамлардаги наркотик моддалар 3 кг 928 гр оғирликдаги “опий” ҳамда 2 кг 873 гр оғирликдаги “гашиш” гиёҳвандлик воситалари эканлиги аниқланди. Қонунбузардан жами 6 кг 800 гр бўлган наркотик моддалар олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Маълумот учун, 2021 йилнинг бошидан бери божхоначилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари томонидан аниқланган 124 та қонунбузарлик ҳолатларида оғирлиги 65 килодан зиёд гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей