1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Иқтисодиёт
6 апреля, 10:32 497 0

$156,4 млн қарзга қурилган Ангрен шина заводи 15 фоизгина қувват билан ишламоқда – Алишер Қодиров

Партия раҳбарига кўра, ушбу ташқи қарз эвазига ишлаб чиқарилган шиналар UzAuto Motors’да импорт ўрнини қоплаши керак бўлган. 
$156,4 млн қарзга қурилган Ангрен шина заводи 15 фоизгина қувват билан ишламоқда – Алишер Қодиров
Фото: brz.uz
“Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодировнинг Ҳисоб палатаси маълумотларига таяниб айтишича, Хитой Эксимбанкидан олинган $156,4 млн қарз эвазига қурилган Ангрен шина заводи икки йилдан бери 15 фоиз қувват билан ишламоқда.

Ушбу ташқи қарз Ангрен шина заводида йилига 3 миллион дона шина ишлаб чиқариш ҳамда бу шиналар UzAuto Motors’да импорт ўрнини қоплаши керак эди. 

“Бугунги ҳолат, Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Омборида 100 мингта шина сотилмай турибди. Сабаби доимгидек, сифат талабга жавоб бермайди. Сўнгги икки йилда UzAuto Motors 60 млн долларга яқин шина импорт қилган”, - деб ёзмоқда “Миллий тикланиш” партияси раҳбари.  

Қайд этилишича, “Миллий тикланиш” ДП фракциясида Ҳисоб палатасининг 2020 йил учун ҳисоботи тингланганидан сўнг юқоридаги масала юзасидан фракция томонидан Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига эътироз билдирилган. 

“Лойиҳа нотўғри режалаштирилганми? Қарз тўғри ишлатилдими? Қарздан кутилган натижа олиндими? Саволларга “...ҳаракатлар бошланган, сифат сертификатлари олинмоқда” қабилида жавоб олинди. 

Лекин савол туғилади: нимага “энди”? Қарзнинг бир куни ҳам тўғри режалаштирилса фойда олиш мумкин, аксинча зарарли юкка айланади. Икки йилдан бери бу қарз иқтисодиётимизга қанча зарар келтирмоқда?” - дейди Алишер Қодиров.

Партия раҳбари шунингдек, инвестициялар ва ташқи савдо вазирини ушбу масала билан бир қаторда хорижий қарз-инвестицияларни самарали ишлатилаётганлиги масаласида эшитуви ташкил қилинишини билдирган.  
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей