1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10507.46 1 EUR = 12586.89 1 RUB = 136.97
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Ҳодисалар
6 апреля, 09:59 359 0

Самарқандда “свет” йўқлигидан норози аҳоли йўлни тўсишга ҳаракат қилди — видео

Ҳодиса жойига ИИБ ходимлари бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борган ва уйларига тарқатиб юборишган.
Самарқандда “свет” йўқлигидан норози аҳоли йўлни тўсишга ҳаракат қилди — видео
Фото: Видеодан кадрлар
Вилоят ИИБ Пахтачи туманида бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, йўл бўйига чиққанлиги юзасидан расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, кеча, 5 апрель куни Пахтачи тумани “Сарой” маҳалласида яшовчи 15-20 нафар фуқаролар шу маҳаллада ўрнатилган трансформатор бузилганлиги сабабли, электр энергияси йўқлигидан норози бўлиб, М-37 йўлининг Пахтачи тумани Сарой маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қатнов қисмини ёпишга ҳаракат қилишган.

Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳодиса жойига ички ишлар ходимлари бориб, фуқаролар билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уйларига тарқатиб юборилган.

“Ҳозирда ушбу маҳаллага янги трансформатор олиб келиб ўрнатилмоқда”, - дейилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарида.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей