1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
1 USD = 10552.01 1 EUR = 12669.80 1 RUB = 137.11
БРВ = 245 000 сум МРОТ = 747 300 сум
Жамият
6 апреля, 09:29 264 0

Мирзо Улуғбек ҳамда Миробод туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади

Ушбу ҳудудлардаги сув тармоғи ёпқичларини таъмирлаш ишлари тез орада бартараф этилиши айтилмоқда.
Мирзо Улуғбек ҳамда Миробод туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади
Фото: UzNews.uz
2021–2022 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури асосида Мирзо Улуғбек тумани Феруза мавзесидаги ҳамда Миробод тумани Фитрат кўчасидаги ичимлик сув тармоғи ёпқичларини таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 2021 йил 6 апрель соат 10:00 дан 20:00 гача ушбу туманларнинг айим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Унга кўра, Мирзо Улуғбек туманидаги:

–  Феруза кўчасидаги кўп қаватли – 8, 10, 12, 14, 16, 17, 18, 20, 22, 25, 26, 27, 28, 29, 33, 35, 37, 58-уйлар, дока хлеб;
Ресторанлар: Тантана, Шукрона, Балиқ;
–  Феруза мавзесидаги кўп қаватли – 14а, 28, 30, 31, 35а, 51, 51а, 52, 53, 54, 55, 56, 57, 59, 60, 61, 62, 63, 64, 65, 66, 67, 68, 69, 70, 71, 72, 73-уйлар, 205-мактаб, №446-, №466-, №471-болалар боғчалари ҳамда 5-сон клиник шифохонаси;
–  Оймариқ кўчасидаги ерли 85 та хонадон;  
–  1-тор Оймариқ кўчасидаги ерли 16 та хонадон;
–  Дукчи Эшон кўчасидаги ерли 32 та хонадон;
–  9-май кўчасидаги ерли 14 та хонадон;
–  Гулирайҳон кўчасидаги ерли 32 та хонадон;
–  Пилла кўчасидаги ерли 47 та хонадон.

Шунингдек, Миробод  туманидаги:

– Саракул маҳалласидаги Саракул кўчаси, кўп қаватли15 та хонадонлар;
– Қорасув маҳалласидаги Чиноз кўчаси ерли 25 та хонадон, Фитрат кўчаси ерли 20 та хонадон, 154-мактаб ҳамда 53-сонли МТМ.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей